Добавил:
Upload Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Умумий ва анорганик кимё.doc
Скачиваний:
6
Добавлен:
01.07.2025
Размер:
5 Мб
Скачать
☆

2§ Атом тузилиши назарияси, атом мураккаб система. Атом тузилиши.

Атом электронейтрал система. Модомики, атомда электронлар бор экан, уларни нейтраллаб турадиган мусбат зарядли қисми ҳам бўлиши керак. Дарҳақиқат, инглиз олими Резерфорд атомнинг мусбат қисми борлигини 1911 йилда кашф этди ва уни атом ядроси деб атади.

Резерфорднинг шоғирди Чадвик, мис, олтин ва платина пластинкалар (масалан, қалинлиги тахминан 0,0005 мм бўлган олтин зар) сиртига заррачалар ёғдириб, уларнинг металлдан ўтиш йўлларини текширди. Ажойиб натижа кузатилди. Ёғдирилган α-заррачаларнинг кўпчилик қисми металл пластинкадан тўппа-тўғри ўтиб кетаверди, заррачаларнинг жуда оз қисми ўзининг дастлабки йўлидан махлум бурчакка оғди, лекин бахзи заррачаларгина (юз мингтадан биттаси) дастлабки йўлнинг қарама-қарши томонига қайтди. Бу ҳодиса α -заррачаларнинг ёйилиши деб аталди. α-заррачалардан бахзилари ўз ҳаракат йўналишини бундай кескин ўзгартиришига сабаб шуки, улар атом ичида унинг мусбат зарядли ва α-заррачага қараганда катта массали таркибий қисми билан тўқнашади, мусбат зарядли ядронинг электр майдони α-заррача ҳаракатига қаршилик кўрсатиши натижасида, заррача ўз йўлини махлум бурчакка ўзгартиради ёки тамомила орқага қайтади. α-заррачанинг электрон билан тўқнашиши унинг дастлабки йўлини сезиларли даражада ўзгартира олмайди, чунки электрон массаси α-заррача массасига қараганда қарийб 7360 марта кичикдир. Резерфорд бу тажриба натижаларига асосланиб, атом тузилишининг планетар назариясини яратди. Бу назарияга мувофиқ, ҳар қандай элемент атоми марказида жуда кичик ўринни эгалловчи ядро жойланади, унинг атрофида электронлар худди планеталар қуёш атрофида ҳаракат қилгани каби, ўз орбиталари бўйлаб айланиб туради. Атомнинг қарийб ҳамма массаси ядрода бўлиб, у мусбат зарядга эга.

Атом – электронейтрал бўлиб, ядро атрофидаги электронларнинг умумий сони ядронинг мусбат зарядига тенгдир. Кейинчалик олиб борилган тадқиқотлар атом ядросининг мусбат заряди ўша элементнинг Д.И.Менделеев даврий системасидаги тартиб номерига баравар эканлигини исбот қилди.

Атом электронейтрал бўлгани учун ядро атрофидаги электронларнинг умумий сони ядронинг мусбат зарядига баравардир.

Резерфорд назариясига мувофиқ, электронлар ядро атрофида доимо айланиб туради. Мусбат ядро билан электронлар орасида тортилиш кучи электронларнинг марказидан қочиш кучи билан мувозанатда бўлади

Н.Бор назарияси. Атом тузилишини ўрганишнинг ажойиб босқичларидан бири – 1913 йилда Дания олими Нильс Бор таклиф қилган – водород атомининг тузилиш назарияси бўлди. Н.Бор ўз назариясини яратишда Резерфорд фикрига ва квантлар назариясига асосланди.

Н.Бор ўз назариясини яратишда атомнинг ядро моделига асосланди.

Бор ўз назариясининг асосларини постулатлар (постулат-исбот талаб қилинмай қабул қилинадиган гипотеза) ҳолида тахрифлади:

  1. Электрон ядро атрофида хохлаган орбита эмас, балки фақат квантланган, яхни махлум энергия даражасига мувофиқ келадиган орбиталар буйлаб айланади. Бу орбиталар барқарор (стационар) ёки квант орбита деб аталади.

  2. Электрон барқарор орбиталар бўйлаб айланганда, электромагнит энергиясини тарқатмайди.

  3. Электрон бир барқарор орбитадан бошқа орбитага сакраб ўтганда нурланиш жараёни содир бўлади. Бунда электромагнит нурланишнинг бир кванти чиқарилади ёки ютилади. Бу нурланиш энергиясининг катталиги атомнинг дастлабки ва охирги ҳолатлари энергиялари орасидаги айирмага тенгдир.

Н.Бор назариясининг иккинчи постулотига кўра, электрон бир орбитадан бошқа орбитага ўтгандагина атом ўз энергиясини ўзгартиради; электрон квантланган орбиталар бўйлаб айланганида, атом энергия чиқармайди ва энергия ютмайди. Ғалаёнланмаган атомда электрон чексиз узоқ вақт биринчи орбита бўйлаб айланади. Бинобарин, ғалаёнланмаган атом барқарор системадир.

Электрон ядродан узоқда турган орбитадан ядрога яқин орбитага ўтганда атом ёруғликнинг бир квантига тенг энергия чиқаради. Бу квантнинг катталиги дастлабки ва охирги ҳолатларнинг энергиялари орасидаги айирмага тенгдир:

ε = E1 – E2 = hν

Бу ерда E1 ва E2 атомнинг дастлабки ва охирги ҳолатлардаги энергияси, ҳ – Планк доимийси, ν – нўрнинг бир секунддаги тебранишлар сони (частотаси), ν = (с – ёруғлик тезлиги, λ – ёруғликнинг тўлқин узунлиги).

Н.Бор назарияси водород атом спектрининг турли соҳаларидаги айрим-айрим чизиқларнинг келиб чиқиш сабабларини тўғри тушунтира олди: агар ғалаёнланган водород атомида электрон ядродан узоқрокда турган орбиталардан иккинчи орбитага ўтса, спектрнинг кўзга кўринувчан соҳасидаги чизиқлар юзага чиқади, биринчи орбитага ўтганда ультрабинафша соҳадаги, учинчи орбитага ўтганида инфрақизил соҳадаги спектр чизиқлари ҳосил бўлади ва ҳоказо.

Электронларнинг квант сонлари. Ҳозирги вақтдаги тасаввурларга кўра электроннинг ҳаракати тўртта квант сон билан ифодаланади. Бош квант сон п электрон энергиясининг катталигини кўрсатади; п нинг сон қиймати 1, 2, 3, 4...∞ га тенг бутун сонлар бўла олади. Бош квант сонлари бир-бириникига тенг бўлган бир неча электрон атомда электрон қаватни ёки махлум энергетик поғонани ҳосил қилади. Атомнинг энергетик поғоналарини К, Л, М, Н, 0, Р, Қ ҳарфлар билан тасвирланади: К қават ядрога энг яқин жойлашган қават Бунинг учун п=1 дир; иккинчи қават (п =2) Н қават учинчи (п =3), М – қават тўртинчи (п =4) узоқликларда туради. Айни қават электронлари бир-биридан ўзларининг энергиялари билан фарқ қилиб, бир ёки бир неча орбиталларни ёки поғоначаларни ҳосил қилиши мумкин; бу орбиталлар ўз шакллари билан бир-биридан фарқ қилади. квантлар механиқасида қаватнинг номери п катталашган сайин ўша қават орбиталларининг хилма-хиллиги ҳам ортади. Биринчи қават битта орбиталга, иккинчи қават тўртта орбиталга, учинчи қават тўққизта орбиталга эга,n -қаватда бўладиган барча орбиталлар сони n2 га тенгдир.

Электрон орбиталнинг шакли – орбитал (ёки қўшимча) квант сон l билан тасвирланади l -қаватда орбитал квант соннинг қийматлари 0 дан l –1 га қадар бўлиши мумкин. l нинг қийматларн одатда латин алифбосининг кичик ҳарфларн билан кўрсатилади:

l қийматлари 0, 1, 2, 3, 4, 5 ....

ҳарф белгиси s, p, d, f, ………

Орбитал квант сонлари бир-биридан фарқ қиладиган электронлар ўзларининг энергиялари билан ҳам ўзаро фарқланади, чунки электроннинг энергияси п ва l қийматларига боғликдир. Айни қаватдаги электроннинг орбитал квант сони қанчалик катта бўлса, унинг анергияси шунчалик катта қийматга эга бўлади.

Электрон орбиталларнинг фазодаги вазиятини ҳарактерлаш учун магнит квант сон (т) киритилган; унинг қийматлари –l дан +l гача бўла олади; ноль ҳам бўлиши мумкин. т айни энергетик поғонада неча хил орбитал бор эканлигини, орбиталларнинг шаклини кўрсатадн; масалан, биринчи қаватда фақат бир хил s орбитал бўлади (т = 0), иккинчи қаватда битта орбитал (т = 0), учта р орбитал (т= –1; 0; +1) бордир. Учинчи қаватда битта s орбитал учта р орбитал (т=0; –1; +1) ва бешта d орбитал (т = –2; +1; 0; +1; +2) бордир. Агар п ва l ўзгармаса, турли т га эга бўлган орбиталлар бир хил энергия қиймати билан ҳарактерланади; масалан, учинчи поғонанинг 5 та d орбиталлари бир-биридан энергетик жиҳатдан фарқ қилмайди, фақат фазода жойланиши билан фарқланади.

Тўртинчи квант сон – спин квант сон тs ҳарфлари билан белгиланади. Илгари вақтларда уни электроннинг ўз ўқи атрофида айланишини ҳарактерловчи квант сон деб айтилар эди, эндиликда, тs ни махсус квант-механик миқдор деб қаралади. Унинг сон қийматлари ва бўлиши мумкин.

Кўп электронли атомлар. Паули принципи, Гунд қоидаси,

Паули принципига мувофиқ, бир атомда тўрттала квант сснлари бир-бирига тенг бўлган иккита электрон бўла олмайди.

Иккинчи қават электронларининг энергиялари биринчи қаватдаги электронларнинг энергияларига қараганда кўп бўлади. Лекин иккинчи қаватнинг ўзидаги s–электронларнинг энергиялари ўша қаватнинг р–электронлари энергиясидан фарқ қилади.

Бош квант сони п=1 га қўшимча квант сони л=0 бўлган электрон 1s белгиси билан, п=2, лекин l =0 бўлган электрон 2 s белгиси билан ишораланади. Агар электрон учун п=2 ва l =1 бўлса, уни 2р электрон дейилади.

л=1, бўлганда магнит квант сони т нинг қийматлари –1, 0 ва +1 бўлгани учун элоктроннинг р ҳолатлари сони учга тенг. Уларнинг бири фазода x, иккин-чиси у ва учинчиси z ўқлар бўйлаб йўналади. Бу учҳолат ўзининг энергияси билан бир-биридан ҳеч фарқ қилмайди, фақат фазода йўналиши билан фарқланади. l =2 бўлганида магнит квант сони т нипг оладиган қийматлари –2, –1, 0, +1, +2 эканлиги сабабли электроннинг d ҳолатлари сони бешга тенгдир.

Кўп электронли атомларда электронларнинг жойланиши.

Ғалаёнланмаган атомда орбиталларнинг электронлар билан тўлиш тартиби қуйидагича: аввал энг кам энергияли орбитал тўлади, шундан сўнг энергияси кўпроқ бўлгани тўлади; сўнг энергияси ундан кўп бўлгани тўлади. Клечковскийнинг II қоидасига мувофиқ п + l йиғиндиси кичик бўлган орбитал биринчи навбатда тўлади. Масалан, 3d орбитал учун n + l йиғиндиси 3 + 2 = 5 га тенг; 4s орбитал учуи п + l = 4 + 0 = 4 га тенг; демак, биринчи навбатда 3d эмас, балки 4s орбитал электронлар билан тўлади, 5s орбитал учун n + l = 5 + 0 = 5; 4f орбитал учун п + l = 4 + 3 = 7га тенг; демак, биринчи навбатда 4f эмас, 5s орбитал электронлар билан тўлиши керак. Агар икки орбитал учун n + l йиғиндиси бир хил қийматга эга бўлса, у ҳолда Клечковский қоидасига мувофиқ бош квант сони кичик бўлган орбитал биринчи навбатда электронлар билан тўлади. Масалан, 3d ва 4р орбитал учун n + l = 3 + 2 ва 4 + 1, яхни 5 га тенг; биринчн навбатда 3d орбитал тўлади, чунки унинг учун n = 3 дир.

Атомда электронларни поғоначаларга жойлаштиришда қуйидаги уч қоидани назарда тутиш керак:

  1. Ҳар қайси электрон минимал энергияга мувофиқ келадиган ҳолатни олишга интилади.

  2. Электронларнииг жойланиши Паули принципига зид келмаслиги лозим.

  3. Айни поғоначада турган электронлар мумкин қадар кўпроқ орбиталларии банд қилишга интилади (Гунд қоидаси).

Бу қоидаларга мувофиқ ғалаёнланмаган атомда электронлар махлум поғоналар тарзида жойланади; аввал атомнинг биринчи s поғонаси электронлар билан тўлади; ундан кейин иккинчи поғонанинг s поғоначаси, унинг кетидан р поғоначаси электронлар билан банд бўлиб боради. Сўнгра учинчи поғонанинг s ва р поғоначалари электронлар билан тўлади ва ҳоказо. Демак электронларнинг ғалаёнланмаган атомда жойланиши қуйидаги тартибга бўйсунади.

1s<2s<2p<3s<3p<4s<3d<5s<4d<5p<6s<4f<5d<6p<7s

Ҳар қайси қаватга жойланиши мумкин бўлган электронлар сони 2n2 га тенг:

N1 = 2n2

N1– айни қаватга жойлана оладиган электронларнинг максимал сони, яҳин қаватнинг максимал сиғими, N – ўша қаватнинг номери. К-қаватга энг кўпи билан 2 та электрон; L-қаватга 8 та, М-қаватга 18 та ва N-қаватга 32 та электрон жойлана олади.

Электронларнинг энергетикавий поғона ва орбиталлар бўйлаб жойланишини айни элементнинг электрон конфигурацияси деб юритилади. Масалан, натрий элементининг электрон конфигурацияси 1s22s22p63s2 шаклида ёзилади. Барча элементлар учун (водород ва гелийдан ташқари) сиртқи қаватнинг максимал электрон сиғими 8 га тенгдир. Сиртқи қаватдан битта олдинги қаватнннг максимал электрон сиғими 18 га тенг. Сиртқи қаватида 8 та электроннннг борлиги атомга жуда катта барқарорлик беради. Масалан, сиртқи қаватида 8 та электрони бўлган неон, аргон, криптон ва ксенон (шунингдек, икки электронли гелий) кимёвий жиҳатдан жуда барқарор моддалар бўлиб, улар кимёвий реакпияларга жуда қийинлик билан киришади. Асосий гуруҳча атомларининг сиртқи қаватида турган электронлар сони айни гуруҳ номерига тенг. Масалан, алюминий атоминннг сиртқи қаватида учта электрон бор. Қўшимча гуруҳча элементларинивг сиртқи қаватида 2 та (икки s) электрон, сиртқидан битта олдинги қаватида 8 дзн то 18 тача электрон бўлади. Мис, хром ва бошқа бахзи элементларнинг сиртқи қаватида фақат биттадан s электрон бўлади. Масалан, мис атомининг (З=29) электрон конфигурацияси 1s2, 2s3, 2р6, 3s2, 2р6, 3d10, 4s1 кўринишига эга; уни қисқача қилиб К, L, М, 451 шаклида ёзиш мумкин.

Паули принципидан фойдаланиб атомдаги ҳар хил энергетик поғона ва поғоначаларда жойланиши мумкин бўлган электронларнинг максимал сонини ҳисоблаш мумкин.

↑↓

Агар l =0 бўлса, s – поғонача бўлиб, магнит квант сони ҳам 0 га тенг бўлади. Бинобарин, s- поғоначада 1 та орбитал бўлади. Орбитални катак ҳолида  («квант ячейка») ифодалаш мумкин, юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар бир орбиталда спини қарама - қарши йўналишдаги 2 тагача электрон жойлашиши мумкин ва буни қуйидагича схема билан кўрсатиш мумкин.

Шундай қилиб, ҳар бир электрон қаватининг s-поғоначасидаги электронларнинг максимал сони 2 га тенгдир.

Агар l =1 бўлса, (р-поғонача) магнит квант сонининг 3 хил қиймати бўлади (-1,0,+1). Бинобарин р- поғоначада 3 та орбитал бўлиб, уларнинг ҳар бири 2 тадан ортиқ бўлмаган электронлар билан банд бўлади. Ҳаммаси бўлиб, р-поғоначада 6 та электрон жойлашиши мумкин:

↑↓

↑↓

↑↓

d– поғоначада (l =2) 5 та орбитал бўлиб, магнит квант сонининг 5 хил қийматига тўғри келади: бу поғоначадаги электронларнинг максимал сони 10 га тенг.

↑↓

↑↓

↑↓

↑↓

↑↓

Ниҳоят, f- поғоначада (l =3) жойланиши мумкин бўлган электронларнинг максимал сони 14 га тенг: умуман орбитал квант сони l бўлган поғоначадаги электронларнинг максимал сони 2 (2 l +1) га тенг бўлади. (масалан: l =1, р – поғонача 2 (2+ l)=2(2+1)=23=6). Биринчи энергетик поғона (К-қават, п=1)да фақат s-поғонача бўлсада, иккинчи энергетик поғона (l -қават, п=2) s ва р-поғоначалардан ташкил топган ва ҳакозо. Шуни ҳисобга олиб, ҳар хил электрон қаватларда жойланиши мумкин бўлган электронларнинг максимал сонини кўрсатувчи жадвални тузиш мумкин.

Атом ядроси. Ядро реакциялари.

Атом ядросининг тузилиши. Атомдаги мусбат заряднинг ҳаммаси ва атом массасининг асосий қисми ядрога жойлашган.

Радиоактивлик ва изотопия ҳодисаларининг кашф этилиши атом ядросининг мураккаб тузилганлигини ёритиб беради, чунки радио актив емирилиш натижасида энергия ажралиб чиқиб, янги элемент бунйодга келади. Ҳозирги замон тасаввурларига кўра атом ядроси протон ва нейтронлардан тузилган. Протон р нинг массаси тахминан бир углерод бирликка, заряди +1 га тенгдир.

Нейтрон п электронейтрал заррача бўлиб, унинг массаси тахминан протон массасига тенгдир. Протон ва нейтронларга нуклонлар деган умумий ном берилган. Ядрода нуклонлар махсус ядро кучлари туфайли ўзаро боғланишда туради. Ядродаги кучлар ниҳо-ятда кичик масофадагина (10–13 см) ўз тахсирини кўрсатади. Ҳар қайси нуклон фақат ўзига яқин қўшни бир неча нуклонларгагина тахсир кўрсатади. Икки протон ўзаро тахсир этганида ҳам, бир протон билан бир нейтрон бир-бирига тахсир этганида ҳам, икки нейтрон ўзаро тахсирлашганида ҳам ядро кучлар юзага чиқади.

Ядродаги нуклонлар пи-мезон номли заррачалар билан алмашиниш хоссасига эга. Ана шу алмашиниш туфайли протон нейтронга, нейтрон эса протонга айлана олади:

Демак, бир нуклон иккинчи нуклонга тахсир этганда уларнинг бирн пи-мезон чиқаради; иккинчиси эса уни ютади. Натижада пи-мезонлар гўё ядро ичида нуклонларни бир-бирига ёпиштирувчи елим ролини ўйнайди.

Ҳар қайси элемент атомининг ядроси бир неча протон ва бнр иеча нейтрондан ташкйл топган; масалан, фтор атомининг ядроси тўққизта протон ва ўнта нейтрондан тузилган. Ядро массаси атом масеасининг қарийб ҳаммасини ташкил этганлиги учун фтор ядросинияг массаси ҳам 19 углерод бирликка тенгдир. Атом ядроси массасини углерод бирликда тақрибан ифодалайдиган бутун сон айни ядронинг масса сони деб аталади. Масалан, алюминий атомининг массаси 26,98 га тенг; шу элемент ядросининг масса сони 27 деб қабул қилинади; демак, алюминий ядроси таркибида 13 та протон ва 14 та нейтрон бор.

Масса сони А га тенг бўлган изотоп ядросидаги нейтронлар сони (N) қуйидаги формула билан ҳисоблаб топилади:

N = А – Z, чунки А = М + Z

(бу ерда Z – элементнинг даврий системадаги тартиб номери

Табиий ва сунхий радиоактивлик. Ядро реакциялари. Изотоплар тушунчасидан фойдаланиб радиоактивлик ҳодисасига қуйидагича тахриф бериш мумкин:

Элементлар заррачалар ёки ядролар таркатиш билан борадиган бир элементнинг беқарор изотопининг бошқа элемент изотопига ўз-ўзидан айланишига радиоактивлик деб аталади.

Элементларнинг табиий изотоплари томонидан намоён қилинадиган радиоактивликни табиий радиоактивлик деб аталади.

Радиоактив емирилиш жараёнии турли изотопларда ҳар хил тезлик билан боради. Радиоактив элемент емирилганда унинг миқдори камайиб боради ва у янги элементга айланади, емирилишда барча радиоактивлик элементлар қуйидаги қонунга буйсунади: вақт бирлигида емирилган атомлар сони элемент миқдорига пропорционалдир. Бу қонун радиоактивлик емирилиш қонуни дейилади. Олинган миқдорнинг ярми емирилиши учун кетган вақт ярим емирилиш даври деб аталади.

Радиоактивлик элементларнинг ярим емирилиш даври хилма-хил миллиард йилларга тенг бўлса, бахзиларники секунднинг кичик улушларига тенг бўлиши мумкин. Чунончи, радийнинг ярим емирилиш даври 1620 йилга, уранники 4,5 миллиард йилга тенг.

1933 йилда Ирен Кюри ва Фредерик Жолио – Кюри бахзи енгил элементлар - бор, магний, алюминий α-заррачалар билан бомбардимон қилинганда позитронлар (позитрон е+ элементлар заррача бўлиб, электрон ва позитроннинг зарядларининг абсолют миқдорлари бир хил) ажралиб чиқишини кузатдилар. (е+=е- массалари тенг.)

Позитронларнинг ажралиб чиқиши - заррачалар манбаи олиб кетилганда ҳам бирдан тўхтаб қолмайди, балки уларнинг ажралиб чиқиш интенсивлиги табиий радиоактивлик элементларнинг емирилиш қонунига мувофиқ равишда камайиб боради. Бу ҳодисани қуйидагича изохланади: аввал альюминийга α-нурлар тахсир этиб, радиоактивлик фосфорни ҳосил қилади: 2713Аl+42Hе  3015P +10n; ва нейтронлар ажралиб чиқади, сўнгра ҳосил бўлган беқарор радиоактив фосфор позитрон чиқариш билан емирилиб, кремнийнинг барқарор изотопига айланади.

3015Р  3014Si+е+;

Шундай қилиб, сунхий радиоактив ҳодисаси кашф этилди. Ирен Кюри ва Фредерик Жолио-Кюри томонидан олинган натижалар, изланишларнинг янги миқёсли соҳасини очиб берди. Хозирги даврда сунхий йўл билан кимёвий элементларнинг юзлаб радиоактив изотоплари ҳосил қилинган.

Радиоактив элементлар ва уларнинг табиатини ўрганувчи кимёнинг бўлимии радиокимё деб аталади.

Ядроларнинг элементлар заррачалар (нейтронлар-n, протонлар Р) ёки бошқа ядролар (масалан α- заррачалар ёки дейтронлар 21Н)21Н билан ўзаро тахсирлашувига ядро реакциялари деб номланади.

Биринчи сунхий ядро реакцияси 1919 йилда Резерфорд томонидан амалга оширилган эди; азот атомларига α - заррачалар окимини тахсир эттириб кислород изотопии 178О ни ҳосил қилган эди. 147Н+42Не→178О+11Р;

Шундай қилиб, элементларнинг бир-бирига сунхий айлантира олиш мумкинлиги эксперементда исбот этилди. 1940 йиллардан кейинги даврларда ядро физикаси соҳасида олиб борилган тадкикотлар натижасида даврий системасида урандан кейин жойлашган элементларнинг изотоплари сунхий усулда синтез қилинди. Тартиб номери 93-96 бўлган элементлар уранни ёки плутонийни α-заррачалар билан бомбардимон қилиб олинган. Кейинги элементлар қуйидаги жараёнлар асосида синтез қилинган: 23892U+166C→24698Cf+410n;

1964 йилда Г.Н.Флеров шогирдлари билан 242104Rf ни 2210Ne ионлари билан бомбардимон қилиб олишган (бу элементга АҚШ да «резерфордий» номи берилган). 1970 йилда эса 24395Ам га 2210Не ионларини тахсир қилиб олишган. Рус олимларининг таклифи билан бу элементга «Нильсборий» номи берилган, лекин АҚШ да унга «ганий» номи берилган.

Кимёвий ва биологик жараёнларнинг механизми ўрганишда изотоп индикаторлар ёки «Нишонли атом»лар кенг қўлланилади. Уларнинг қўлланилиши бизни қизиқтирадиган элементнинг изотопларидан бири концентрациясини ўлчаб, унинг кимёвий ўзгаришларидаги йўлини кузатишга асосланган.

Кислороднинг оғир изотопи 18 8О, ни қўллаб ўсимликлар томонидан корбонат ангидриднинг ўзлаштирилишини текшириш натижасида жараённи, қуйидагича схема буйича бериши аниқланди (изотоп 18,0 юлдузчалар билан кўрсатилган)

6СО2+12Н2О* С6Н12О6+6Н2О+6*О2

Шундай қилиб, ўсимликлар томонидан атмосферага чиқариладиган кислород корбонат ангидриддан эмас, балки сувдан олиниши аниқланди.

Л. Полинг тахрифига мувофиқ, электрманфийлик — молекуладаги атомларнинг ўзига электронларни тортиб туриш қобилиятидир.(давом этириш к.к)

Савол ва топшириқлар.

1. Атом қандай тузилган?

2. Бор назарияси ва унинг постулатлари

3.Бош квант сон ва орбитал квант сон нимани ифодалайди?

4. Спин квант сон ва магнит квант сон нимани ифодалайди?

5. Паули ва Гунд қоидалари

6. Ҳар бир электрон поғонадаги поғоначалар сонини қандай билса бўлади?

7. Атомдаги қандай электронларга s,p,d,f электронлар дейилади

8. III даврнинг V гуруҳида турган элементларнинг электрон формуласини ёзинг. Бу элементлар қайси оилага киради?

9.Ядро реакциялари одатдаги кимёвий реакциялардан қандай фарқ қилади?

Ураннинг қуйидаги изотопии 23892У иккита α-нури тарқатса, унинг ядро заряди ва массаси қандай ўзгаради?

10.Қуйидаги ядро реакциясида: 2713Аl+10n→ 2411Nа+… қандай заррача ажралиб чиқади?

11. «Нишонли атом»лардан қандай мақсадларда фойдаланилади?

Мустақил ишлаш учун тест саволлари.

  1. Қайси элемент атоми битта электронни осон беради.

A) Натрий B) Алюминий C) Калий D) Кальций E) Рух

  1. Фосфид ионининг электрон конфигурацияси қайси инерт газнинг, галоген ва ишқорий металл ионларининг конфигурациясига ўхшаш бўлади.

A) Аргон, фтор, литий B) Неон, фтор, калий

C) Неон, хлор, натрий D) Аргон, хлор, калий

E) Неон, хлор, калий

  1. Табиий хлор 75,4% изотопдан ва 24,6% изотопдан таркиб топган. Хлорнинг ўртача атом массасини аниқланг.

A) 36 B) 37,49 C) 35 D) 35,49 E) 36,5

  1. Элементларнинг изотопларида қуйидагиларнинг қайсилари бир хил бўлади.

1) Нейтронлар 2) Ядро зарядлари

3) Атомларнинг масса сонлари 4) Электронлар

5) Протонлар

A) 1,4,5 B) 2,4,5 C) 2,3,5 D) 1,3,5 E) 3,4,5

  1. Электроманфийлиги ортиши асосида жойлашган қаторни кўрсатинг.

A) C, J, B, Si B) Se, О, Br, Te

C) As, Se, CL, F D) Br, H, Sb, Р E) As, CL, Se, F

  1. Элемент атом радиусларини ортиши асосида жойлашган қаторни кўрсатинг.

A) О, S, Se, Te B) N, C, О, F C) J, Br, Ce, F

D) Na, Mg, Si, AL E) О, S, Te, Se

  1. Аммоний хлорид таркибидаги азотнинг электрон конфигурацияси қуйидагиларнинг қайси бирида келтирилган.

A) 1S22S22Р2 B) 1S22S22Р3 C) 1S22S22Р4

D) 1S22S22Р6 E) 1S22S22Р5

  1. дан 2 та L ва 3 та -заррачалар ажралиб чиқса, ҳосил бўладиган янги элементнинг тартиб рақами нечага тенг бўлади.

A) 95 B) 92 C) 94 D) 90 E) 91

  1. изотопи нейтронлар билан нурлантирилганда протонлар ва янги элементнинг изотоплари ҳосил бўлди. Бу қайси элементнинг изотопи эканлигини аниқланг.

A) B) C) D) E)

  1. Қуйидаги ядро реакциясида қайси элемент изотопи ҳосил бўлади.

A) B) C) D) E)

  1. Тартиб номери 27 бўлган элемент атомининг d-қобиқчасида нечта тоқ электрон бор.

A) 1 B) 2 C) 3 D) 4 E) 5

  1. Ташқи энергетик поғонаси …5S25р3 бўлган элементнинг юқори ва энг паст оксидланиш даражасини аниқланг.

А) +5 ва 0 В) +7 ва -1 С) +2 ва -3 D) +5 ва -3 E) +5 ва -2

  1. изотопи атомининг ядросини неча фоизи нейтронлардан иборат.

A) 43,2 B) 28,4 C) 71,5 D) 50,9 E) 56,8

  1. Бир-бирига изобар ёки изотоп бўла олмайдиган элементлар қаторини топинг.

А) B) C) D) E)

  1. Оксидланиш даражаси +5 бўлган хлор ионига мос электрон формулани аниқланг.

A) …3S2 B) …3S13Р23d1 C) …3S23Р6 D) …3S14Р2 E) …3S23Р63d1