- •Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
- •Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар
- •Фаннинг бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
- •Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
- •Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
- •Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
- •Инсон- адабиётнинг асосий қаҳрамони. Образ- ижодкор яратган инсон дунёсининг умумлашган тасвири. Реалистик, романтик, хаёлий-фантастик, мажозий-рамзий образлар.
- •Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни
- •Семинар машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар
- •Курс ишини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар
- •Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув
- •Қўлланмалар рўйхати
- •Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар
- •Қўшимча адабиётлар
Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
«Назарий поэтика» фанини ўзлаштиришда ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулот, семинар машғулотлари шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари магистр талабаларга мустақил таълим сифатида ўзлаштириш учун берилади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, техник воситалардан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва семинар машғулотлари замонавий педагогик технологиянинг илғор методлари орқали ҳамда слайдлар, мультимедиа намойишлари билан ўтказилади.
Асосий қисм Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни
«Назарий поэтика» фани адабиётнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни, адабиётнинг маънавий-маърифий аҳамияти, адабиётнинг турли фанлар ва санъатнинг бошқа турларидан фарқи, адабий турлар ва жанрлар, ижодкорларнинг ўзига хос услуби кабилар тўғрисида маълумот беради. «Адабиёт назарияси муаммолари» фанининг аҳамияти ижтимоий ҳаёт ва адабиётни тушуниш, бадиий асарлар эстетик даражасини аниқлаш, адабий қаҳрамон ва реал ҳаёт кишиси ўртасидаги фарқларни ажратиш кабилар билан белгиланади. Талабалар бу фанни ўрганиш орқали адабиёт тарихи, ҳозирги адабий жараён, адабиёт назарияси, адабий танқид, матншунослик, бадиий асарнинг таркибий қисмлари, адабий тур ва жанрлар, адабиёт ва ижтимоий ҳаёт, ижодий услублар, ижодкор услуби бадиий образ, адабий қаҳрамон, бадиий санъатлар кабилар тўғрисида маълумотга эга бўладилар. Мазкур фан фалсафа, тарих, этика ва эстетика, санъатшунослик йўналишидаги фанлар билан узвий боғланган. Адабиётшуносликнинг таркибий қисмлари: адабиёт тарихи, адабиёт назарияси, адабий танқидчилик, манбашунослик, матншунослик.
Қадимги давр адабиётшунослиги
Шарқ шеършунослиги (илми аруз, илми қофия, илми бадеа, маънавий, лафзий санъатлар).
Адабиёт-санъатнинг бир тури
Сўз саънатининг икки шакли: оғзаки ва ёзма адабиёт. Бадиий адабиёт ва ижтимоий ҳаёт. Адабиётнинг ижтимоий фанлар билан алоқадорлиги.
Образлилик-адабиётнинг асосий хусусияти
Инсон- адабиётнинг асосий қаҳрамони. Образ- ижодкор яратган инсон дунёсининг умумлашган тасвири. Реалистик, романтик, хаёлий-фантастик, мажозий-рамзий образлар.
Бадиий асарнинг таркибий қисмлари
Шакл ва мазмун, мавзу ва ғоя, сюжет ва композиция, асар тили. Сюжет- қаҳрамонлар ўртасидаги алоқа, муносабатларни ифодаловчи, асар мазмунини ташкил этувчи воқеалар тизими.
Шеърий, насрий ва драма туридаги
асарларда сюжет
Сайёр (кўчма) сюжетлар. Фабула-асар учун асос бўлган ҳаётий воқеа-ҳодисалар. Ҳаётий воқеаларга асосланган сюжетлар. Сюжетда бадиий тўқиманинг аҳамияти.
Сюжетнинг таркибий қисмлари
Экспозиция, воқеалар тугуни, воқеалар ривожи, воқеаларнинг авж нуқтаси, воқеалар ечими. Бадиий асар тили ва илмий асар тили. Маънавий санъатлар, лафзий санъатлар.
Шеър тузилиши
Ритм, бўғин, туроқ, вазн, қофия, равий, радиф. Аруз шеър тизими. Бармоқ шеър тизими. Эркин, сарбаст, оқ шеър.
Адабий турлар
Эпик тур. Роман, қисса, ҳикоя жанрлари. Лирик тур. Ғазал, рубоий, туюқ каби шеърий жанрлар. Драма тури. Трагедия, драма, комедия жанрлари. Халқ оғзаки ижоди жанрлари.
Ижодий услуб
Ижодий услублар: романтизм реализм. Классицизм йўналиши. Сентиментализм, натурализм, сюрреализм, экзистенциализм, символизм. Модерн адабиёти.
Ижодкор услуби
Анъана ва янгиланиш. Шарқ адабиётида анъанавийликнинг ўзига хос хусусиятлари.
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича
кўрсатма ва тавсиялар
Амалий машғулот талабаларни адабиёт назарияси доир маълумотлар билан мустақил танишишга, уларни адабий асарни назарий жиҳатдан таҳлил ва талқин қилишга йўналтиради. Талабалар тўплаган билимларини дарс вақтида мунозара ёки маъруза кўринишида ҳимоя қилади. Амалий машғулотларда талабалар адабиёт назарияси фанининг ўзига хос назарий хусусиятларини, бадиий асар шакли ва мазмунига доир илмий масалаларни ўрганадилар.
Амалий машғулот учун тавсия этиладиган мавзулар қуйидагича:
Қадимги давр адабиётшунослиги.
Аристотель, Форобий, Беруний, Ибн Сино, Навоий, Бобурнинг адабиётшуносликка доир асарлари.
Шарқ адабиётшунослиги. Тазкиралар. Аруз, Қофия, шеърий санъатларга бағишланган рисолалар. Достонларнинг дебочаси ва айрим бобларида, тарихий асарларда, насиҳат-пандномаларда бадиий асарлар хусусида сўз юритилгани.
Асар сжетида конфликтнинг аҳамияти. Конфликт кўринишлари: ижтимоий конфликт, оилавий- маиший конфликт каби.
Ички руҳий конфилкит (ички коллизия).
Портрет пейзаж.
Адабий тил. Бадиий асар тили. Муаллиф тили, (диалог, монолог)
Шеър ритмини ҳосил қилувчи бўғин, туроқ, вазн кабилар.
Тўлиқ, оч, ички қофия, зулқофиятайн. Рукн. Баҳр. Банд.
Романларнинг мавзуси ва баён қилинган воқеаларга кўра турлари.
Қисса. Ҳикоя. Очерк. Фельетон. Памфлет.
Маросим қўшиқлари, алла, лапар, ёр-ёр. Мавсум қўшиқлари. Термалар.
Ғарб адабиётидаги шеърий жанрлар: бағишлов, эпиграмма, эпиграфия, элегия, эклога. Сонет, баллада.
Изоҳ: Мазкур рўйхатдаги мавзулардан амалий машғулотлар учун ажратилган соатлар ҳажмига мос ҳолда фойдаланиш тавсия этилади.
