Добавил:
Upload Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
DOC-20170311-WA0011.docx
Скачиваний:
2
Добавлен:
01.07.2025
Размер:
72 Кб
Скачать
☆

Ўқувчилар учун тавсия этиладиган адабий эссе мавзулари

  1. Халқ достонларига хос бўлган асосий хусусиятлар ҳақида қандай хулоса чиқара оласиз?

  2. Меҳр-муҳаббат-боқий туйғуми? (Муҳаммад Юсуфнинг «Меҳр қолур» шеъри асосида)

  3. Она тилида айтилган қўшиқ ёки алла гўдакка маънавий озиқ сифатида сингиши мумкинми?

  4. Мантиқ ут-тайр» асарининг ёш Алишер келажагига таъсири бўлдими? Фикрингизни далилланг.

  5. Зулмдан пайдо бўлган бойлик таназзулга маҳкумми? (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида).

  6. Сўз – қудратли қуролми?

  7. Чўлпоннинг «Кўнгил» шеърини эрк йўлидаги кураш воситаси дея оласизми?

  8. Фарҳод – комил инсонми? (Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достони асосида)

  9. Абдулла Қодирий ўзининг Туркистон тақдири тўғрисидаги аламли фикрларини нима учун Юсуфбек ҳожи орқали тасвирлаган деб ўйлайсиз?

  10. Мақсад – келажакка пойдеворми?

  11. Бешак билинг, бу дунё барча элдан ўтаро,

Инонмагил молингга, бир кун қўлдан кетаро, мисралари орқали Аҳмад Яссавий инсонга хос бўлган қандай маънавий жиҳатларни назарда тутган деб ўйлайсиз?

  1. Сизнинг фикрингизча, шоир нима мақсадда қўшиқ жанрига мурожаат қилган? (Ҳамзанинг «Миллий ашулалар...» туркуми асосида).

  2. «Инсон ўз тақдирини ўзи яратади» деган фикр бор. Бу фикрга сизнинг муносабатингиз қандай?

  3. Толеъ йўқи жонимға балолиғ бўлди,

Не ишники айладим, хатолиғ бўлди.

Ўз ерни қўйиб, Ҳинд сори юзландим,

Ёраб, нетайин, не юз қаролиғ бўлди. Бобурнинг «Ҳинд сори» бориши унинг «хатолиғ»ими?

  1. Хожа ҳикояларида подшоҳнинг бир соат адолат қилганининг савоби барча нарсалардан ортиқлиги таъкидланади. Сиз шу фикрга қўшиласизми?

  2. Инсон ўз элидан узоқда бахтли яшай оладими? (Ватан мавзусидаги асарлар асосида).

  3. Меҳнату аламларга мубтало Увайсийман,

Қайда дард эли бўлса, ошно Увайсийман, деб бошланувчи ғазали шоиранинг ижтимоий-тасаввуфий қарашларини белгилайдими? (Увайсийнинг «Увайсийман» радифли ғазали асосида).

  1. Маънавияти юқори бўлган Отабек Кумуш ўлимида айбдорми? (Абдулла Қодирийнинг «Ўтган кунлар» романи асосида).

  2. Сизнинг фикрингизча, достонда Алпомишнинг ғолиб бўлиб, халқ қаҳрамонига айланишининг сабаби нимада? («Алпомиш» достони асосида).

  3. Дўстни топиш осонми ёки йўқотишми?

  4. Сиз қандай ўйлайсиз, Машраб ижодидаги исёнкор туйғуларнинг асл сабаби Яратганга муҳаббатми?

  5. Эркка интилувчи инсонни енгиб бўлмайди. (Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикояси асосида)

  6. Ҳеч бир эзгулик мукофотсиз қолмайди. (А.Орипов. “Жаннатга йўл” драматик достони асосида)

  7. Сиз Алпомиш тимсолидаги қайси хусусиятни ҳозирги ёшларда бўлишини хоҳлар эдингиз? («Алпомиш» достони асосида).

  8. «Қўрқоқ юз ўлади». Бу фикрга сизнинг муносабатингиз қандай? (Асқад Мухтор ва Саид Аҳмад асарлари асосида).

  9. Алишер Навоийнинг:

Кимки бир кўнгли бузуғнинг хотирин шод айлагай,

Онча борким, Каъба вайрон бўлса, обод айлагай матлаъли ғазалини инсоний қадриятлар ифодаси дея оласизми?

  1. Бугунги қизларимизга Раъно жасоратини намуна қила оласизми? (А.Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романи асосида)

  2. Ақл ва топқирлик кишини чорасизликдан қутқарадими? (Ғ.Ғуломнинг «Ҳасан Кайфий» ҳикояси асосида)

  3. Навоий орзусидаги инсоний меҳр-оқибат ва саховат бугунги кунда рўёбга чиқди деб ўйлайсизми? (Алишер Навоийнинг «Ҳайрат ул-аброр» достони асосида)

  4. Ҳалима Ҳудойбердиеванинг «Дориломон кунлар келди» шеъри онага нисбатан фарзандлик муҳаббатининг ифодасими?

  5. Инсон ҳаётида ёшликнинг аҳамияти қандай?

  6. Нодиранинг «Эҳтиёж азиз кишини хор қилади» деган фалсафий фикрига муносабатингизни билдиринг. (Нодиранинг «Қилма зинҳор эҳтиёж» ғазали асосида).

  7. Ҳақиқий инсон адолат учун курашгани сабабли ардоқлидир. (Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романи асосида)

  8. Кулги умрни узайтирадими? (С.Аҳмад, Ғ.Ғулом, Ш.Бошбеков асарлари асосида)

  9. Машаққатли ҳаёт инсонни тоблайди. (О.Ёкубовнинг ҳаёти ва ижоди асосида)

  10. Табиат гўзаллигидан баҳрамандлик бахтми? (Ҳ.Олимжон лирикаси асосида)

  11. Ҳаётий ҳолатни шеърга кўчирмоқ учун яхши шоир бўлиш шартми? (Миртемир шеърлари асосида)

  12. .«Турди Фароғий хонликлар даврининг серғалва лавҳаларини бадиий адабиётга олиб кирди». Сиз бу фикрга қўшиласизми?

  13. Биз Она табиат гўзалликларини асрай оляпмизми? (Ўзбек адабиётидаги табиат лирикаси асосида).

  14. Ҳикояда тасвирланган чўпон ва унинг аёли сизда фахр уйғотадими ёки ҳижолат бўласизми? (Шукур Холмирзаев. “Ўзбеклар” ҳикояси асосида)

  15. Сеҳр ақл қўшадими? (Х.Тўхтабоевнинг «Сариқ девни миниб» асари асосида).

  16. Истеъдод тайин этилган қисматми ёки меҳнат билан бунёдга келган мажбуриятми? (Э.Воҳидов. “Руҳлар исёни” достони асосида)

  17. «Қутадғу билиг» достонида шоир асар марказига Кунтуғди тимсолини қўйишини қандай баҳолайсиз? (Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг» достони асосида).

  18. Оҳу – эркка талпинган инсоннинг рамзий тимсолими? (Фурқатнинг «Сайдинг қўя бер, сайёд» мусаддаси асосида).

  19. Бу ёруғ дунё надур?

Кошонадур, вайронадур,

Сенга меҳмонхонадур,

Меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг, мисралари орқали шоир инсон зиммасига нималарни юклаяпти деб ўйлайсиз? (Эркин Воҳидовнинг “Инсон” ғазали асосида).

  1. Муниснинг чин дўст ҳақидаги қарашларига ўз фикрингизни билдиринг.

  2. Отага тик боқма...(«Мирзо Улуғбек», «Улуғбек хазинаси» асарлари асосида).

  3. Абай «Қора сўз»ининг қиммати унинг фалсафийлигидами?

  4. Сизнингча, миллий урф-одатларнинг янгича тус олгани маъқулми ёки уларнинг асл ҳолича қолгани дурустми? (А.Қодирий романлари асосида)

  5. Сизнингча, «Бахт» нима? Далиллар асосида ўз фикрингизни ёзинг.