Добавил:
Upload Опубликованный материал нарушает ваши авторские права? Сообщите нам.
Вуз: Предмет: Файл:
Sarf Ilmi.doc
Скачиваний:
18
Добавлен:
01.07.2025
Размер:
7 Мб
Скачать
☆

5 Қоида, идғом қоидаси:

Ҳар қачон икки бир жинсли ҳарф бир ўринда келса бу ҳарфларни бир- бирига киргизиб идғом қилиш лозим. Лекин бунинг икки шарти бор. 1-бир жойда қўшни бўлиб келиши керак, 2-аввалгиси сокин кейингиси ҳаракатли бўлиши керак.

6 Қоида.

Сулосий мужаррад музоаф мозийларининг ғоиб муаннас жамъ сиғасидан бошлаб охиригача 9 та сиғада идғом ечилиб кетган, бунга сабаб феълга ёпишиб келадиган 8 та лавоҳиқ ( замир) бор, буларнинг 4 таси сокинли бўлиб, ўзидан аввалги ҳарфни ҳаракатли бўлишини тақозо қилади, булар ғоиб музаккар тасниясидаги алиф, ғоиб музаккар жамъдаги вов, ғоиб муаннасдаги ت лар ва музореъ мухотаб воҳиддаги ى .( تَضْرِبِينَ فِرّى ) Буларнинг яна тўрттаси ҳаракатли бўлиб ўзидан аввалги ҳарфни сокинли бўлишини талаб қилади. Булар мазкур 9 сиғадаги تُنَّ تُ نا نَ تَ تُما تُمْ تِ تُما ِ замирларидир.

7 қоида. Вовни ҳазф қилиш.

Агар сокинли و ҳарфи ҳарфи музораат билан ҳақиқий ёки тақдирий касранинг орасида келса уни ҳазф қилинади.

8 қоида. Вовни ё га қалб қилиш.

Ҳар қачон касрали ҳарфдан кейин сокинли وْ келса уни ى га қалб қилинади. مِوْثابٌ... مِيثابٌ ميثابٌ ميثابانِ مَواثيبُ ва агар калиманинг чекасида келса ҳаракатли бўлса ҳам ى га қалб қилинаверади. دُعِوَ دُعِيَ каби.

9 қоида.Вов га қалб қилиш.

Ҳар қачон заммали ҳарфдан кейин сокинли ى ҳарфи келса уни و га қалб қилинади.

10 қоида. Алифга қалб қилиш.

Ҳар қачон و ва ى ҳарфлари мутаҳаррик бўлиб моқабллари фатҳали бўлса уларни алиф (ا ) га қалб қилинади. Шунинг учун بَيَعَ , باعَ бўлиб қолди. Баъзан و ва ى нинг ҳракатини мо қаблига нақл қилинади, ва олдинги ҳаракатини эътиборга олиниб уларни алифга қалб қилинади.

11 қоида. Ижтимои сокинайн.

Ҳар қачон бир калимада икки сокинли ҳарф қўшни бўлиб келса уларнинг бири ҳазф қилинади.

12 қоида. Ҳамзага қалб қилиш.

Ҳар қачон و ва ى ҳарфлари зоида алифдан кейин келса уларни “ء”га қалб қилинади.Масалан: با يعٌ...با ئعٌ قاوِلٌ--- قا ئلٌ

13 қоида. Ё га қалб қилиш.

Ҳар қачон و ва ى ҳарфлари бир калимада қўшни бўлиб, аввалгиси сокинли бўлса, қайси ўринда туришидан қатъий назар و ни ى га қалб қилинади. Бино барин مَرْمُوىٌ , مَرْمُيٌّ бўлиб қолади, энди ى ҳарфи ўз ўрнида турсин учун унга ҳамжинс бўлсин учун م ҳарфига касра берамиз. مَرْمِيٌّ бўлди.

14 қоида. Чекадаги ё ни ҳазф қилиш

ва ундан танвин эваз қилиш.

14 қоида. Заммали ى ҳарфи калиманинг охирида 4,5 ўринларда касрадан кейин воқеъ бўлса уни ҳазф қилиниб, ундан бир танвин эваз қилиниб моқаблига берилади. مَرامِ-- مَرامٍ مَرامِيُ—

15 қоида. Чекадаги ёки калиманинг учинчи ва ундан

кейинги ўринларида келган ҳаракатли و ни ى га қалб қилиш.

Агар و ҳарфи калиманинг чекасида ёки учинчи ва ундан кейинги ўринларда келиб мо қаблиси замма бўлмаса уни ى га қалб қилинади. Масалан: يُدْعَوُ ни يُدْعَيُ اقْتِوَاةٌ ни اقْتِيَاةٌ қилинади.

16 қоида.

Ҳар қачон افتِعَالْ бобининг ف си баробарида و ёки ى келса уни ت га қалб қилинади ва кейинги ت га идғом қилинади. اِيْتَسَرَ ÷ اتَّسَرَ؛ اِوْتَصَلَ...اِيْتَصَلَ...اتَّصَلَ

17 қоида.

Бу бобдаги “айн”нинг баробарида ушбу ث ز ط ظ ص ض ش س ذ د ت ҳарфларидан биронтаси келса افْتِعَالْ нинг ت сини шу ҳарфга қалб қилиб идғом қилиш мумкин ва мозийда “ҳамза”дан воз кечиш мумкин. Масалан اخْتَصَمَ يَخْتَصِمُ (хусумат қилмоқ) феълини олайлик, “айн” нинг баробарида мазкур ҳарфлардан ص ҳарфи келди, шунинг учун ت ни унга қалб қиламиз اخْصَصَمَ бўлади, биринчи ص нинг фатҳасини خ га олиб берамиз ва ص ларни бир бирига идғом қиламиз اخَصَّمَ يَخِصِّمُ бўлади. Мозийда خ ҳаракатли бўлгани учун “ҳамза”дан воз кечсак خَصَّمَ бўлиб, суратда تَفْعِيلْ бобининг мозийсига ўхшаб қолгани учун خ нинг фатҳасини касрага алмаштирамиз خِصَّمَ يَخِصِّمُ бўлади, Қуръонда ҳам шу суратда истеъмоли бор, تَأْخُذُهُمْ وَهُمْ يَخِصِّمُونَ(49), аммо бу феъллар ўз аслида кўпроқ ишлатилади, шунинг учун юқорида биз қалб қилиш мумкин деган эдик.

Оллоҳ Азимуш Шаън, Ғофур Раҳим, Ал Азиз Ал Ҳаким Халлоқи оламнинг авни ва нусрати билан ушбу китобни ёзишни шу кеча с. 18-45 да тамом қилдим. Бу ишимни Ўзининг инди илоҳийясида қабул қилиб, толиби илмларга ва барча мусулмонларга илмий ва амалий баракали фоида еткизишини сўрайман. Омин ё Роббал олмин!

Якшанба, 1426ҳ. 14 - шаъбон.

18- Сентябр 2005 йил.

МУНДАРИЖА

Кириш

3

1-дарс Сарф илми

4

2-дарс Мезон.

5

3-дарс. Масдар

6

4-дарс. Мозий феъли

7

5-дарс. Мозий мажҳули

8

6-дарс. Исми фоил, Исми мафъул,

фъли жаҳд, фъли нафй

9

7-дарс. Амри бе6лом, амри бо-лом ва унинг мажҳули, фъли наҳй

11

8-дарс. Исми замон ва макон

14

9-дарс. Исми олат, исми тафзил

1 БОСҚИЧ

14

10-дарс. Сулосий мужаррад, ақсом

15

11-дарс. 1 Боб. Саҳиҳ. Музоаф. Мозий.

Музореъ.Ис.фоил-мафъул, жаҳд

17

12 -дарс. Нафй, амри белом, амри бо-лом,

Наҳй,исмизамон,макон,олат, тафзил.

21

13-дарс. Мусол, мозий, музореъ, исми фоил-мафъул, жаҳд, амри белом-бо-лом

23

14-дарс. Наҳй, исми замоу, маукон, олат,

Исми тафзил

26

15-дарс. Мусоли ёий

27

16-дарс. Ажваф. Мозий, музореъ.

28

17-дарс. Исми фоил,мафъул-----Наҳй.

30

18-дарс. Исми замн-----Тафзил. Ноқис.

Мозий--------исми мафъул.

34

19-дарс. Жаҳд------исми тафзил.

37

20-дарс. Лафиф------ феъли нафй

40

21-дарс. амри белом--- исми тафзил,

43

22-дарс. Мултавий, мозий—исми мафъул

45

23-дарс. Жаҳд----исми тафзил

47

27-дарс. Амри белом—тафзил. Ноқис.

56

28-дарс. Феъли жаҳд—исми тафзил.

59

29-дарс. 3 Боб. Мус. вовий. Ноқиси ёий

61

30-дарс. 4 боб. Музоаф---исми тафзил.

64

31-дарс. Мусоли вовий ва ёий

67

32-дарс. Ажваф вовий. Мозий—тафзил.

68

33-дарс. Ажваф ёий . Мозий---тафзил.

72

34-дарс. Ноқис.

75

35-дарс. Лафифи вовий.

78

36-дарс. Лафифи ёий.

80

37-дарс. Мултавий.

83

38-дарс. 5 Боб. Мус. Вий. Мултавий.

85

39-дарс. 6 Боб. Саҳ. Муз. Мус. Ажв. Ноқ.

86

40-дарс. 2 БОСҚИЧ. 1 Боб. Саҳиҳ,

музоаф, мусол, ажваф, ноқис

90

41-дарс. 2 Боб.

94

42-дарс. 3 Боб.

95

43-дарс. 4 Боб.

98

44-дарс. 5,6 Боблар.

100

45-дарс. 7,8 Боблар.

103

46-дарс. 9,10 Боблар.

105

47-дарс. 11,12 Боблар.

110

48-дарс. 3 БОСҚИЧ. Рубоий мужаррад.

4 БОСҚИЧ. 1,2,3 Боблар.

112

Мундарижа

120

Эълол қоидалари

122

Ҳурматли ўқувчиларим.

Сизларнинг фикр-мулоҳазаларингиз ва таклифларингизни эътиборга олиб, Сарф илми китобинини қайтадан кўриб чиқиб, хатоларини тузатиб ва камчиликларини тўлдириб, қайтадан эътиборингизга ҳавола қилмоқдаман. Аллоҳдан сизларга тавфиқ ва илмларингизга ривож беришини тилайман!

Валлоҳу Валийют-тавфиқ!

Шомуҳаммад ШОЮНУС

“САРФ ИЛМИ”

Китоб муаллиф томонидан нашрга тайёрланиб, “Қуръонни ўрганиш илмий маркази” томонидан кўриб чиқилди ва рухсат берилди

Босмахонага 05.12.2005 - йили берилди.

Босишга 07.12.2005 рухсат этилди.

Формат 120/16. Ҳажми 7,5 тобоқ.

Буюртма № 39 Тираж 300

Эркин баҳода

“ВЕГА” масъулияти чекланган жамият

томонидан чоп этилди.

137

Соседние файлы в предмете [НЕСОРТИРОВАННОЕ]